Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида бир нечта қаровсиз ҳайвон ва қушлар нобуд бўлгани ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирилди. Ҳолат бўйича ўтказилган дастлабки лаборатория текширувларида юқумли касаллик қўзғатувчилари аниқланмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани, Чилонзор-26 мавзеси ҳудудида қаровсиз ҳайвонлар ва қушларнинг оммавий нобуд бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалиб , мазкур ҳолатга қасддан заҳарлаш сабаб бўлган бўлиши мумкинлиги юзасидан хабар берилганди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлардан сўнг мутахассислар ҳудудга чиқиб, ҳолатни ўрганган. Натижада 4 та ит ҳамда 10 та қуш — қарға, ҳакка ва майнанинг нобуд бўлгани маълум бўлган.
Нобуд бўлган ҳайвонлар ва қушлардан намуналар олиниб, Озиқ-овқат маҳсулотлари, ветеринария ва фитосанитария лабораториялари мажмуасига юборилган.
Дастлабки микроскопик таҳлилларда юқумли касаллик қўзғатувчилари аниқланмаган. Айни пайтда қўшимча лаборатория текширувлари олиб борилмоқда.
Намуналар олинганидан кейин ҳайвонлар жасадлари ва йиғилган қолдиқлар ветеринария-санитария талабларига мувофиқ белгиланган тартибда утилизация қилинган.
Масъуллар аҳолидан тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликни ва шубҳали ҳолатларга дуч келганда ҳудудий инспекцияларга хабар беришни сўраган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Изоҳлар мавжуд емас