Учтепада туғуруқдан сўнг аёл комага тушиб қолди. Воқеа юзасидан суриштирув бошланди
Ҳодисалар

Учтепада туғуруқдан сўнг аёл комага тушиб қолди. Воқеа юзасидан суриштирув бошланди

87

​Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида ҳомиладор аёл кесарча кесиш амалиётидан сўнг оғир аҳволга тушиб, 6 ойдан буён кома ҳолатида қолаётгани юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

​Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси хабарига кўра, жорий йилнинг 24 апрель куни 9-сон туманлараро перинатал марказида туғуруқ жараёнида оғриқсизлантириш амалиёти ўтказилгач, аёлнинг юрак фаолияти тўхтаган.

Реанимацион чоралардан сўнг чақалоқ омон сақлаб қолинган, бироқ аёл асоратлар сабабли сунъий ўпка вентиляциясига уланган ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ўтказилган.

​Соғлиқни сақлаш бошқармаси ўтказилган хизмат текширувига таяниб, тиббий ёрдам протоколларга мувофиқ кўрсатилганини ҳамда юзага келган ҳолат кам учрайдиган анестезиологик асорат эканини билдирган.

Ҳозирда ҳодисага тўлиқ ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Аввалроқ 2025 йилнинг 12 ноябрь куни Тошкентда 31 ёшли эркакнинг вафотига сабаб бўлганлиги айтилаётган Ibatov номли хусусий клиникада операциясидан сўнг 3 ойлик комага тушиб, оғир ногирон бўлиб қолган 22 ёшли қизнинг мудҳиш тақдири ва бу каби ҳолатлар кўплиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...