Загрузка
Загрузка
Жиззахда ҳайдовчи машинада кучукчани босиб, воқеа жойидан тўхтамай кетди
Ҳодисалар

Жиззахда ҳайдовчи машинада кучукчани босиб, воқеа жойидан тўхтамай кетди

37
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жиззах шаҳрида ҳайдовчи кучукчани автомобиль билан уриб юбориб, воқеа жойида тўхтамасдан кетган. Ҳодиса оқибатида кучукчалардан бири нобуд бўлган, иккинчиси эса тирик қолган. Маҳаллий аҳоли ҳайдовчини аниқлаш ва ҳолатга ҳуқуқий баҳо беришни сўрамоқда.

Хабарларга кўра, воқеа шаҳарнинг "Бунёдкор" маҳалласидаги Файзобод кўчасида содир бўлган. Аҳоли вакилларининг айтишича, кўчада яшайдиган ит яқинда тўртта кучук туққан. Уларнинг иккитасига оила топилган, қолган иккиси эса кўчада қолган.

Ҳодиса вақтида автомобиль кучукчалардан бирини босиб кетган. Ҳайдовчи эса тўхтамасдан ҳаракатини давом эттирган. Оқибатда кучукчалардан бири ҳалок бўлган, иккинчиси тирик қолган.

Маҳаллий аҳоли итнинг тинч бўлгани ва одамларга нисбатан тажовузкорлик қилмаганини таъкидламоқда.

Фуқароларнинг айтишича, улар аввал ҳам дайди итлар масаласида профилактика инспекторига бир неча бор мурожаат қилган. Энди эса ҳайдовчини аниқлаш, ҳодисани текшириш ва айбдорга нисбатан қонунчиликда белгиланган чораларни кўриш талаб қилинмоқда.

Ҳозирча масъул идоралар томонидан ҳодиса юзасидан расмий изоҳ берилгани ҳақида маълумот йўқ.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида эркак кишининг мушукка нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлгани тасвирланган видеолавҳа тарқалганди. Ҳодиса 28 октябрь куни содир бўлган бўлиб, ҳолат бир нечта кузатув камералари томонидан қайд этилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...