Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жиззахда 23 июнь куни бедарак йўқолган икки ёшли боланинг жасади топилди. Бола ота-онаси билан Хоразм вилоятидан Жиззахга келган ва кўп ўтмай ғойиб бўлган. Бу ҳақдаги маълумотни Batafsil.uz мухбирига Бош прокуратура тасдиқлади.
Уни топишда ёрдам берганлар учун 20 миллион сўм мукофот пули эълон қилинган эди.
Жароҳатланган боланинг жасади Зомин туманидаги "Ўриклисой" қишлоғи аҳоли яшаш пунктидан тахминан 1,5 километр узоқликдаги тоғли ҳудуддан топилган. Маълум бўлишича, маҳаллий қишлоқ фуқароси машинани орқага ҳайдаб кетаётиб, тасодифан болани уриб юборган. Боланинг ҳеч қандай тириклик аломати сезмаганини билиб, жасадни кимсасиз жойга олиб бориб ташлаган.
Ўлим ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас