Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон миллий терма жамоаси форварди Элдор Шомуродов Туркиянинг "Истанбул Башакшеҳир" клубида дебют ўйинини ўтказди. Унинг янги клуби 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Янги мавсумга тайёргарлик доирасида жамоа Австриянинг "Райхенау" клуби билан назорат учрашуви ўтказди. Шомуродов дастлабки дақиқаларданоқ майдонга тушиб, бир соатча ўйнади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси форварди Элдор Шомуродов расман клубини ўзгартирди ва фаолиятини Туркия Суперлигасида давом эттиради. Футболчи "Истанбул Башакшеҳир"га Италиянинг "Рома" клубидан сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага ўтган.

Изоҳлар мавжуд емас