Загрузка
Загрузка
Европадаги кучли иссиқлик тўлқини 1300 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди
Дунё

Европадаги кучли иссиқлик тўлқини 1300 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Европада кузатилаётган мисли кўрилмаган эрта ёзги иссиқлик тўлқини оқибатида 21 июндан буён камида 1300 нафардан ортиқ ўлим ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, экстремал ҳароратлар Европа бўйлаб юзлаб инсонлар ҳаётига зомин бўлган, миллионлаб одамлар эса кучли иссиқлик таъсирида қолмоқда. Мактаблар ёпилган, электр тармоқлари катта босим остида ишламоқда.

Айниқса, Францияда вазият оғир кечмоқда. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, сўнгги бир неча кун ичида кутилганидан қарийб 1000 та кўпроқ ўлим ҳолати қайд этилган. Қурбонларнинг асосий қисмини 65 ёшдан ошганлар ташкил этмоқда. Шунингдек, уй шароитида вафот этганлар сони 40 фоизга ошган.

Биргина 24 июнь куни кучли жазирама оқибатида Франциянинг ўзида қурбонлар сони камида 50 кишига етган бўлса, эндиликда бу кўрсаткич 20 баравар ошган.

Якшанба куни Германия тарихидаги энг юқори ҳарорат қайд этилди. Бранденбург федерал еридаги Кошен аҳоли пунктида ҳаво ҳарорати 41,7 даражага етган. Чехияда ҳам рекорд янгиланиб, Доксани шаҳрида 41,1 даража, Польшада эса Слубице шаҳрида мамлакат тарихида илк бор 40,5 даража иссиқлик кузатилган.

ЖССТ раҳбари Европа Ер юзида энг тез исиб бораётган қитъа эканини, бу ерда ҳарорат глобал ўртача кўрсаткичдан икки баравар тез ошиб бораётганини таъкидлаган. Унинг фикрича, илгари бир авлодда бир марта учрайдиган кучли иссиқлик тўлқинлари энди деярли ҳар йили такрорланмоқда.

Мутахассислар бундай экстремал иссиқликнинг асосий сабаби сифатида иқлим ўзгариши ва атмосферада юзага келган "иссиқлик гумбази" (heat dome) ҳодисасини кўрсатмоқда. Бу жараёнда иссиқ ҳаво ер юзи устида тўпланиб қолади, булутлар ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади ва ҳароратнинг янада кўтарилишига олиб келади.

Кучли иссиқлик муносабати билан қатор Европа давлатларида фавқулодда чоралар кўрилмоқда. Нидерландияда йирик мусиқа фестивали бекор қилинган, Францияда эса айрим оммавий тадбирлар тўхтатилган ва фавқулодда хизматлар юқори тайёргарлик режимига ўтказилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...