Загрузка
Загрузка
Мужтаба Хоманаий Эроннинг янги Олий раҳбари этиб сайлангани ҳақида хабарлар тарқалди
Дунё

Мужтаба Хоманаий Эроннинг янги Олий раҳбари этиб сайлангани ҳақида хабарлар тарқалди

40
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Халқаро нашрлар, хусусан, "Iran International" Эрон Экспертлар кенгаши (Оятуллоҳлар кенгаши) марҳум Олий раҳбар Саййид Али Хоманаийнинг ўғли — Мужтаба Хоманаийни мамлакатнинг янги Олий раҳбари этиб сайлагани ҳақида хабар бермоқда.

Хабарларга кўра, Мужтаба Хоманаийнинг ушбу юксак лавозимга сайланиши Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг (ИИҚК) кучли босими остида кечган. Бу Эрон сиёсий иерархиясида ҳарбий тузилмаларнинг таъсири сезиларли даражада ошганидан далолат бериши мумкин.

Янги Олий раҳбар сайлангунга қадар, бир неча кун давомида Алиризо Арафий ушбу вазифани вақтинча бажариб турган эди.

Ҳозирча Эроннинг расмий давлат ахборот агентликлари (IRNA ёки Mehr) бу маълумотни расман тасдиқлагани йўқ. Дунё ҳамжамияти ва сиёсий таҳлилчилар Теҳрондан келадиган расмий баёнотни кутмоқда.

Мужтаба Хоманаий узоқ вақт давомида отасининг маъмуриятида муҳим таъсирга эга шахс бўлиб келган, бироқ унинг Олий раҳбарликка келиши Эрондаги диний бошқарув тизимида янги даврни бошлаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши амалга оширган қўшма ҳарбий зарбалари оқибатида Эрон олий раҳбариятининг бир қатор юқори лавозимли шахслари ҳалок бўлганди. Расмий Теҳрон ушбу воқеаларни "мусулмонларга, хусусан, шиа мазҳабига қарши очиқ уруш эълони" деб баҳолаган эди.

 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...