Загрузка
Загрузка
Ниҳоят Эроннинг учинчи Олий раҳбари расман сайланди
Дунё

Ниҳоят Эроннинг учинчи Олий раҳбари расман сайланди

44
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Эрон Экспертлар кенгаши кўпчилик овоз билан Оятуллоҳ Саййид Мужтабо Хоманаийни Ислом Республикасининг янги Олий раҳбари сифатида тасдиқлади. Бу ҳақда мамлакат Олий раҳбари вафоти ва мураккаб ҳарбий вазият фонида ўтказилган кенгашнинг фавқулодда йиғилишидан сўнг расман эълон қилинди. 

Аввалроқ халқаро нашрлар, хусусан, "Iran International" Эрон Экспертлар кенгаши (Оятуллоҳлар кенгаши) марҳум Олий раҳбар Саййид Али Хоманаийнинг ўғли — Мужтабо Хоманаийни мамлакатнинг янги Олий раҳбари этиб сайлагани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бугун ушбу маълумотлар тасдиқланди

Экспертлар кенгашининг баёнотига кўра, сайлов жараёни Конституциянинг 108-моддасига мувофиқ, ҳатто котибият бинолари ўққа тутилиши ва таҳдидларга қарамай, ҳокимиятда бўшлиқ юзага келишининг олдини олиш мақсадида тезкорлик билан амалга оширилган. Кенгаш мамлакатнинг барча қатламларини, зиёлилар ва ҳарбийларни янги раҳбарга байъат қилишга ҳамда ички жипсликни сақлашга чақирган. 

Саййид Мужтабо Хоманаий 1969 йилда Машҳад шаҳрида туғилган.  У марҳум етакчи Саййид Али Хоманаийнинг иккинчи ўғли бўлиб, диний таълимни Қум ва Теҳрон илмий марказларида олган. 

17 йилдан ортиқ вақт давомида олий фиқҳ ва усул дарсларини берган. Унинг дарсларида 1300 дан ортиқ талаба ва уламолар иштирок этган. Илм-фандаги ютуқлари, айниқса фиқҳ ва рижол илмидаги янгиликлари соҳа мутахассислари томонидан юқори баҳоланган. 

Янги раҳбар Эрон-Ироқ уруши қатнашчиси ҳисобланади. У йиллар давомида давлат бошқарувининг стратегик масалалари, иқтисодий барқарорлик лойиҳалари ва юқори технологиялар, жумладан сунъий интеллектни ривожлантириш устида ишлаган. 

Мужтабо Хоманаий "Қаршилик кўрсатиш фронти" етакчилари, хусусан Қосим Сулаймоний ва Ҳасан Насруллоҳ билан яқин алоқада бўлган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...