Остонада " Big Шанхай" бозори ёниб кетди
Дунё

Остонада " Big Шанхай" бозори ёниб кетди

52

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Остона шаҳридаги " Big Шанхай" бозорида бугун эрта тонгда ёнғин содир бўлди. Дастлабки ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб келганида, бинонинг томи ва қаватлараро ёпмаси қисман қулаб тушган эди.

Ўчириш юқори ёнғин юкламаси ва кучли тутун билан мураккаблашди. Аммо қутқарувчилар ёнғин яқин атрофдаги биноларга тарқалмаслиги учун чоралар кўрган.

Ёнғинни бартараф этишда 165 нафар ўт ўчирувчи ва 62 та техника иштирок этган. Соат 07:10 да ёнғин қуршаб олинган. Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ. Ёнғин сабаблари ҳақида маълумот берилмаган.

Остонада айнан қайси бозор ёниб кетгани ҳақида ФВВ хабарида айтилмаган. Бироқ ижтимоий тармоқларда эълон қилинган фото ва видеоларга кўра, гап " Big Шанхай" савдо маркази ҳақида кетаётгани ҳақида хулоса қилинган. Олти йил олдин бу ерда бир неча ўнлаб бутикларга зарар етказган йирик ёнғин содир бўлган.

Эътиборлиси, бозор маъмурияти ёнғин ҳақида хабар бермаган. Ёнғин бозорнинг биринчи ва учинчи қаватлари деразаларидан қуюқ қора тутунни кўрган ўт ўчирувчилар томонидан аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятида ёқилғи қуйиш шохобчаси ёниб кетганди. Ҳодиса оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган. Портлаш ва ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Юклаш...