Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қозоғистонда Каспий денгизидаги машғулотлар чоғида 14 нафар ҳарбий хизматчининг ҳалок бўлиши бўйича олиб борилаётган тергов доирасида Ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони Қанат Ниёзбеков ушланиб, суд қарори билан ҳибсга олинди.
Хабарларга кўра, собиқ мулозимга хизматга совуққонлик билан қараш айблови қўйилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Фожиа жорий йилнинг 24 сентябрь куни Манғистау вилоятида "Хазар қорғаны–2026" машғулотлари вақтида юз берган бўлиб, об-ҳаво ёмонлашуви туфайли очиқ денгизда қолган 19 нафар ҳарбий хизматчини денгиз оқизиб кетиб, 9 киши ҳалок бўлганди.
Мамлакатда эса 25 сентябрь умуммиллий мотам куни деб эълон қилинганди.
Вафот этган ҳарбийлар "Айбын" ордени билан вафотидан сўнг мукофотланган бўлса, Қозоғистон Олий аудиторлик палатаси вазирликда бюджет маблағларидан фойдаланиш бўйича текширув бошлаган.

Изоҳлар мавжуд емас