Загрузка
Загрузка
Шаҳрисабз тумани ҳокимининг фуқаро хонадонига кириб танбеҳ бергани қаттиқ эътирозларга сабаб бўлди
Жамият

Шаҳрисабз тумани ҳокимининг фуқаро хонадонига кириб танбеҳ бергани қаттиқ эътирозларга сабаб бўлди

34
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Шаҳрисабз тумани ҳокими Самад Ҳасановнинг фуқароларнинг уйига кириб, уй-жой ҳамда кўча тозалиги юзасидан танбеҳ бергани тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ҳокимлигига расмий тақдимнома киритди. 

Агентлик ўз муносабатида ҳар қандай даражадаги раҳбар фуқаролар билан мулоқотда давлат хизматчисининг одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий амал қилиши шартлигини эслатиб ўтган. Шунингдек, фуқароларнинг шахсий ҳаёти дахлсизлигини бузиш, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш ҳамда асосланмаган маъмурий босим ўтказиш амалдаги қонунчилик ва этика нормаларига мутлақо зид экани таъкидланиб, вилоят ҳокимлигига қонуний ҳуқуқий баҳо бериш ва хизмат текширувини ўтказиш юзасидан талаб қўйилган. 

Ўз навбатида, мутасаддилар бу ҳаракатлар мамлакат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан эълон қилинган 40 кунлик долзарб муддат доирасида амалга оширилаётганини, президент ва вилоят ҳокимининг топшириқларига асосан маҳалла раислари ҳамда еттилик билан биргаликда хонадонларнинг ички ва ташқи кўриниши ҳамда қозон-ўчоқлар холатини кўздан кечириш вазифаси берилганини билдирган

Мазкур ҳолат бўйича жамоатчилик фаоли Расул Кушербаев ҳам ҳуқуқий муносабат билдириб, амалдаги маъмурий ва жиноий қонунчиликка кўра, фуқаронинг розилигисиз унинг турар жойига бостириб кириш ёки киришга уриниш ноқонуний эканини, агар шахс мансабдор бўлса, бу қилмиш беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эслатиб ўтган. Шунингдек, фуқароларда ўз уйига бундай шахсларни киритмаслик ва ҳатто ҳайдаб юбориш ҳуқуқи тўлиқ мавжудлиги таъкидланган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...