Сурхондарёда 5 нафар йигит 15 йилга қамалди
Ҳодисалар

Сурхондарёда 5 нафар йигит 15 йилга қамалди

35

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жиноят ишлари бўйича Узун туман судининг ҳукмига кўра, Тожикистондан йирик ҳажмдаги гиёҳвандлик моддаларини ноқонуний олиб кирган ва сотишни режалаштирган беш нафар шахснинг ҳар бирига 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Судланувчилар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг чегарани бузиб ўтиш (223-модда), контрабанда (246-модда) ва гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш (273-модда) каби қатор моддалари билан айбдор деб топилган. 

Мазкур жиноий гуруҳ 2025 йилнинг август ойида Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ва Сурхондарё вилояти бошқармаси ҳамда ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фош этилган.  Дастлаб Узун туманида чегарани бузиб ўтиб, қўшни давлатдан 20 кг 374 гр "опий" ва 41 кг 668 гр "гашиш" моддаларини олиб кирган 20 ва 21 ёшли икки нафар маҳаллий фуқаро ашёвий далиллар билан қўлга олинган. 

Тезкор қидирув ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг жиноий шериклари бўлган 26 ва 22 ёшли икки нафар шахс ҳамда гиёҳвандлик воситаларининг асосий буюртмачиси — деновлик 26 ёшли фуқаро ҳам процессуал тартибда ҳибсга олинган. Тергов ва суд жараёнида уларнинг айби тўлиқ исботланиб, жазонинг муқаррарлиги таъминланган. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон парламенти тақиқланган моддаларни истеъмол қилганлик учун жиноий жавобгарликни назарда тутувчи қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилганди. Шунингдек, ҳужжатда гиёҳванд моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш билан боғлиқ барча жиноятлар тизимлаштирилиб, жазо чоралари кучайтирилмоқда.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...