Загрузка
Загрузка
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари бир ойда 5,5 миллиард долларга камайди
Иқтисод

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари бир ойда 5,5 миллиард долларга камайди

67
Загрузка

​​Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг халқаро захиралари қарийб 66,59 миллиард долларни ташкил этиб, сентябрь ойида асосан олтин қийматининг пасайиши ҳисобига 5,5 миллиард долларга, 7,7 фоизга камайди.

​Марказий банк маълумотларига кўра, бир ой давомида захирадаги олтиннинг қиймати 64,93 миллиард доллардан 60,09 миллиард долларгача пасайган.

Бироқ олтиннинг физик ҳажми, аксинча, 14,1 миллиондан 14,3 миллион трой унциясигача кўпайган.

Бундан ташқари, захираларнинг валюта қисми сентябрь ойида қарийб 703 миллион долларга қисқарган.

​Олтин қийматининг вақтинчалик пасайишига қарамай, унинг ҳажми йил бошига нисбатан (12,6 миллион трой унцияси) 1,7 миллион унцияга ортган.

Олтин активлари мамлакат умумий халқаро захираларининг қарийб 90 фоизини ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олтин нархи ошиши НКМКга ярим йилда 2 миллиард доллар ортиқ соф фойда келтирганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...