Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2027 йил 1 июлдан Қозоғистонга кириш учун айрим хорижий давлатлар фуқароларидан электрон рухсатнома талаб этилади. Янги тартиб Ўзбекистон фуқароларига ҳам тааллуқли бўлиб, тизим босқичма-босқич жорий этилади.
Қарорга кўра, электрон рухсатнома Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) давлатлари фуқароларига, шунингдек, Қозоғистон билан визасиз саёҳат қилиш бўйича икки томонлама келишувларга эга мамлакатлар вакилларига нисбатан қўлланилади. Ушбу давлатлар қаторида Ўзбекистон ҳам бор.
Янги талаб Европа Иттифоқи мамлакатлари, Буюк Британия, АҚШ, Бирлашган Араб Амирликлари, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Эрон, Австралия, Япония ва Туркия фуқароларини ҳам қамраб олади. Электрон рухсатнома 180 календарь кун давомида амал қилиши белгиланган.
Тартибни босқичма-босқич жорий қилиш режалаштирилган:
-
2026 йил 1 ноябрь — Ақтау аэропорти ва тўртта автомобиль ўтказиш пунктида;
-
2027 йил 1 январь — Остона ва Олмаота аэропортларида;
-
2027 йил 1 март — қолган барча чегара ўтказиш пунктларида.
Айрим тоифадаги шахслар янги талабдан озод этилади. Улар қаторига дипломатик корпус ходимлари, 16 ёшгача бўлган болалар, 65 ёш ва ундан катта хорижликлар, амалдаги Қозоғистон визаси ёки яшаш рухсатномасига эга шахслар, шунингдек, халқаро юк автомобиллари ва автобуслар ҳайдовчилари киради.
Шундай қилиб, Қозоғистонга визасиз бориш имконияти сақланиб қолса-да, янги тартиб доирасига кирувчи хорижликлар учун мамлакатга киришдан олдин электрон рухсатнома олиш талаби жорий этилади.

Изоҳлар мавжуд емас