Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Тошкентда Ғалаба боғини яратиш ишлари якунланмоқда. Улуғ Ватан уруши йилларида бир ярим миллиондан ортиқ Ўзбекистон аҳолиси – ўша пайтларда меҳнатга лаёқатли аҳолининг деярли ярми фронтга кетган. Мажмуа учун экспонатлар, шу жумладан оилавий ёдгорликлар мамлакатнинг турли бурчакларидан келиб тушмоқда. Бу ҳақида "Россия-24" телеканалига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз маълум қилмоқда.
Пандемия билан боғлиқ карантинга қарамай, Тошкентда фронтчасига, уч сменали режимда улкан мажмуа - Ғалаба боғининг қурилиши якунланмоқда. Боғнинг асосий павильонидан буюк қахармонликка бағишланган композиция - даҳшатли урушнинг яхлит тарихи ўрин олган.
Бош архитектор Гулшоира Магометова буни шундай изоҳламоқда: "Ушбу боғ ҳиссий табиатга эга бўлиб, уруш даҳшати зонаси, фронт орти зонаси, қайғу ва мотам зонаси, хурсандчилик зонаси ва миннатдорчилик зонасидан иборат. Ҳар- бир зона ўзбек халқининг Ғалабага қўшган ҳиссаси ҳақида баён қилиши лозим".
Ташриф буюрган киши даставвал хандақ устида осилиб турган дзот ва танклардан иборат "Уруш даҳшати" зонасига тушади. Уларнинг занжири остидан ўтиб, Совет Иттифоқи ҳудудига қанча душман машинаси кириб келганига гувоҳ бўлиш мумкин.
"Бу асло макет эмас, жангларда қатнашган ва Ўзбекистонда сақланиб қолган ҳақиқий Т-34 танкидир. Қолган нарсалар - ўхшатишдир. Бу ерда ҳақиқий фотосуратларни ҳам кўриш мумкин", - дейди бош дизайнер ва лойиҳачи Мурод Ибрагимов. Уруш қаҳрамонлари, уларнинг ўлмас жасоратлари ҳақидаги хотиралар бу ерда эҳтиёткорлик билан сақланади. Икки мингга яқин ўзбекистонлик фақат Москванинг мудофааси учун мукофотланган.
Ишлаб чиқариш ва безаш бўйича бош директор Диловар Аблаеванинг таъкидлашича: "Биз бундай хайрли ишни қилишдан илҳомланяпмиз. Биз муқаддас бир жойни яратаётгандекмиз. Бу ерда урушнинг дастлабки кунларида фашизм билан жангларда қатнашган қаҳрамонларга катта аҳамият беряпмиз. Бу Брест қалъаси, Москва мудофааси, Сталинград жанги".
Ўзбекистондан бир ярим миллиондан ошиқроқ меҳнатга лаёқатли аҳолининг деярли ярми фронтга кетган. Учдан бир қисми эса умумий ватанимиз учун жонини берган. "Декоратив деворда нон тасвирланган. Биласизми, бизда еттита минтақа бор бўлиб, ҳар бир минтақада ноннинг ўзгача тури мавжуд. Бизда шундай анъана бор эди: киши урушга кетганида, унга нонни тишлатиб, деворга осиб қўйишган ва қайтишини кутишган” - дейди бош архитектор Гулшоира Магометова.
Боғ ҳудудида уруш йилларининг ҳақиқий паровози – фронт ортининг марказий образи ҳисобланган Тошкент темир йўл вокзали қайта тикланди. "Нон шаҳри" бутун Иттифоқ бўйлаб миллионлаб эвакуация қилинганлар учун бошпанага айланди. Қариндошларидан айрилган 200 мингдан ошиқ болалар ўзбек тупроғида янги бошпана топдилар.
Ўзбекистонга Ғалаба куни қайтмоқда. Бу ерда Улуғ Ватан уруши қаҳрамонларининг жасорати ҳеч қачон унутилгани йўқ. Кетганлар шарафланади ва тирикларга ғамхўрлик кўрсатилади. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ғалаба кунига чуқур шахсий муносабати туфайли бугунги кунда байрам муҳити ўзгача тус олмоқда.
Давлат раҳбари оддий кишиларнинг пойтахтда йирик Ғалаба боғини барпо этиш борасидаги интилишларини эшитди ва қўллаб-қувватлади. Кўргазманинг ташкил этилиши чинакам умуммиллий иш бўлди, одамлар оилавий ёдгорликларни бутун Ўзбекистон бўйлаб музейга олиб келишди. Хотира мажмуасининг Марказий хиёбонини Собир Раҳимов бошчилигидаги уруш қаҳрамонлари ҳайкали безаб турибди.
Изоҳлар мавжуд емас