Загрузка
Загрузка
Сурхондарёда газ баллонга яширилган 42 килограммга яқин опий аниқланди
Ҳодисалар

Сурхондарёда газ баллонга яширилган 42 килограммга яқин опий аниқланди

79
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  ​Сурхондарё вилоятида Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қарийб 42 килограмм ноқонуний гиёҳвандлик моддаси аниқланиб, тўрт нафар шахс қўлга олинди.

​Маълум қилинишича, Денов тумани ҳудудида Тошкент вилоятидан ҳаракатланиб келган Cobalt русумли автомашина тўхтатилиб текширилганда, унинг юхонасидаги газ баллони ичига яширилган 43 та ўрамда жами 41 килограмм 904 грамм "опий" моддаси борлиги аниқланган.

Тезкор тадбирнинг давомида ушбу гиёҳвандлик воситасини қабул қилиб олишга келган ва илгари ҳам гиёҳвандлик савдоси учун судланган икки нафар шахс ушланган.

​Кейинги босқичда эса қўшни давлатдан олиб келинган ушбу йирик миқдордаги наркотик моддаларнинг асосий буюртмачиси — Сариосиё туманида яшовчи, муқаддам судланган шахс ҳам қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ "Айритом" постида Афғонистондан олиб кирилаётган 48,5 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари аниқланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Юклаш...