Загрузка
Загрузка
Давлат санитария-эпидемиология  назорати инспекцияси: уй сардорлари дезинфекция учун  аҳолидан  пул йиғишга ҳақли  эмас
Жамият

Давлат санитария-эпидемиология назорати инспекцияси: уй сардорлари дезинфекция учун аҳолидан пул йиғишга ҳақли эмас

1991
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. "Уй сардорлари аҳолидан дезинфекция учун пул йиғишга ҳақли эмас", - деди душанба куни ўтказилган брифингда Давлат санитария-эпидемиология назорати инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков.

"Уй сардоларининг бу борадаги хатти-ҳаракатлари ноқонунийдир. Профилактика дезинфекция ишларини молиялаштириш уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан амалга оширилиши керак",- деди у.

Отабековнинг сўзларига кўра, профилактик зарасизлантириш хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари билан тузилган шартнома асосида хўжалик ҳисобидаги дезинфекция станцияси томонидан амалга оширилади.

Эслатиб ўтамизки, сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 390 киши коронавирус инфекциясини юқтирган. 31 нафар беморда пневмония кузатилмоқда, улардан 9 нафарининг аҳволи нисбатан оғир, 2 нафари оғир аҳволда.

Нурмат Отабековнинг таъкидлашича, карантиндагилар орасида коронавируснинг кўп миқдорда аниқланиши- одатий ҳолдир.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...