Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонга ЖСТ бўйича икки давлат билан келишиб олиш қолмоқда
Сиёсат

Ўзбекистонга ЖСТ бўйича икки давлат билан келишиб олиш қолмоқда

33
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Эквадор билан Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича келишувга эришди. Яна икки давлат билан келишиб олиш қолди.

Бу ҳақда президентнинг ЖСТдаги вакили Азизбек Ўрунов ўзининг LinkedIn’даги саҳифасида маълум қилди.

"Эквадор томонига конструктив мулоқот ва қўллаб-қувватлов учун самимий миннатдорчилик билдирмоқчиман. Биз бу жараёнга тўлиқ ишонамиз ва биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиздан фахрланамиз. Иш давом этмоқда - олдинда ЖСТнинг яна икки аъзоси бор", - деб ёзди Ўрунов.

Бунгача Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш бўйича ишчи гуруҳнинг 11-йиғилиши доирасида Канада ва Панама билан бозорга кириш бўйича икки томонлама музокараларни муваффақиятли якунлаган эди.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...