Загрузка
Загрузка
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 14 миллиардлик тендер бекор қилиниши юзасидан муносабат билдирди
Ҳодисалар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 14 миллиардлик тендер бекор қилиниши юзасидан муносабат билдирди

34
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ) 4 та кўп тармоқли компютер томографияси (МСКТ) тиббий жиҳозини харид қилиш бўйича тендер натижаларига оид хабарларга расмий муносабат билдирди. Вазирлик тендер иштирокчиларининг техник таклифларини баҳолаш жараёнида айрим хатоликларга йўл қўйилганини маълум қилди. 

Аввалроқ Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида мазкур давлат харидида қонунбузилиш ҳолати аниқланганти сабабли белгиланган тартибда бекор қилинганди.

Вазирлик билдиришича, Харидлар маркази томонидан республика тиббиёт муассасалари учун 4 та МСКТ тиббий жиҳозини харид қилиш мақсадида махсус ахборот порталида 497870-сонли лот бўйича тендер ўтказилган. 

Тендер якунлари бўйича SKYMED Technologies компанияси томонидан эътироз хати келиб тушган. Харид комиссияси ушбу мурожаатни белгиланган тартибда ўрганган. 

Ўрганиш давомида тендер иштирокчиларининг техник таклифларини баҳолаш жараёнида тиббиёт муассасалари эксперт гуруҳи томонидан айрим техник хатоликларга йўл қўйилгани аниқланган ва бекор қилинган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...