Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда ҳафта давомида иссиқлик аста-секин кучайиб боради: Чўл ҳудудларида 42 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда
Ҳодисалар

Ўзбекистонда ҳафта давомида иссиқлик аста-секин кучайиб боради: Чўл ҳудудларида 42 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда

22
Загрузка
Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жорий ҳафтада Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ҳарорати босқичма-босқич кўтарилиб, июль ойи учун хос бўлган одатий ёзги иқлим шароитига қайтади. Ўзгидромет хизмати агентлигининг маълум қилишича, 6–11 июль кунлари республика бўйлаб кам булутли ва ёғингарчиликсиз ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақатгина айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғиши эҳтимоли мавжуд.

Ҳафта бошидаги нисбатан салқин ҳаводан сўнг, бугун кундузи ҳаво ҳарорати 34–37 даража илиқ атрофида бўлади. Кейинги кунларда эса кундузги ҳарорат аста-секин кўтарилиб, 37–40 даражагача етади. Республиканинг шимолий, жанубий вилоятлари ва чўл зоналарида эса иссиқлик кундузи 39–42 даражагача кўтарилиши прогноз қилинмоқда. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда унинг тезлиги 15 м/с гача кучайиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Пойтахтимизда ҳафта давомида ҳаво кам булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Бугун ва эртага Тошкентда кундузги ҳарорат 35–38 даражани ташкил этса, кейинчалик у 38–40 даражагача кўтарилади. Кечаси эса ҳаво ҳарорати 22–25 даража илиқ атрофида бўлиши кутилмоқда. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсиб, вақти-вақти билан 10–12 м/с гача кучайиши мумкин.







Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...